Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер минбари: Машина олиб-сотинг - ютқазмайсиз
24.08.2018 20:22,  
38

Доллар баҳоси тушаётганда сармоянгизни қандай сақламоқчисиз? Чорва ва агробизнесга тикасизми? Уй олиб қўйган маъқулми? Қишга кириш олдидан катта ҳажмда қурилиш материаллари ёки сабзавотлар босиб қўясизми? Бундан таваккаллар ёқмаса, шунчаки тиллага айлантириб қўйишга нима дейсиз, бойота? Келинг, шу хусусда омадли бизнесмен дўстимнинг маслаҳатини тингланг.

Мен кредитга машина олиб, ютганларданман. Йилига 20 фоиз.

Агар GM Uzbekistan шу монополиясини ушлаб тура олса, кредитга машина олиб фақат ютасиз.

Чунки, машина нархи йилда икки мартадан ошиб турса, кредитнинг уч йиллик муддати тугагунча, 6 марта ошади ва уч йил эзиб минган машинангизни яна фойда билан сота оласиз.

Тўлаган фоизларингиз, машинанинг танига қўшилиб кетади. Аниқ факт.

Мен тўлов қилганимда “Жентра” 47 млн бўлган. Шундан 51 фоизини тўлов қилганман, қолган 49 фоизини банк. 23 млн кредит берган улар.

“Жентра”м чиққунича бўлган 3 ойлик муддатда машина нархи ошиб 63 млн бўлиб қолган. Ошган қисмини нақдда тўладим.

Кредит бўлгани учун қилинадиган чиқимларим.

  • Асосийси суғурта уч йиллик 2 фоиз: 3 йилга 4 млн атрофида (ҳавога учади бу пул)
  • Уч йиллик кредит фоизи: 13 млн атрофида.
  • Ва яна бир иккита чиқим: 1 млн.

Жами 18 млн чиқим.

Машина нархи 63 млн эди. Яна 18 млн чиқимни қўшсак, 81 млн бўлади.

Кредит муддати тугади. Айни дамда машинамни 10500 долларга сота оламан. Бу 81 млн 400 минг дегани.

Хўш, шунда ҳам кредитга машина олиш зиёнми. Асло!

Машина пулни сақлаш воситаси. Маза қилиб уч йил минганинг теппа-текинга тушиб турибди.

Агар GM Uzbekistan шу монополиясини ушлаб турса, кредитга машина олиб фақат ютасиз. Ишонаверинг.

Уста Боқи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан