Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда келин қайнотасининг катта миқдордаги пулларини ўғирлади
25.08.2018 13:54,  
3

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида келин қаёноатсининг катта миқдордаги пулларини ўғирлаган, деб хабар беради ЎзА. 

Янгиариқ маҳалласида яшовчи 64 ёшли меҳнат фахрийси С. Лолаев туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, ярим тунда номаълум шахс яшаш уйига кириб, сандиқ ичидан 1000 АҚШ доллари ва 2 миллион 335 минг сўм пулни ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Кўрилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу ўғирликни унинг шу маҳаллада яшовчи келини, тумандаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси Н. Менгнарова (исм-шарифлар ўзгартирилди) содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан