Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Риштонлик ёш шоирни номаълум кимсалар калтаклаб кетди
25.08.2018 23:01,  
21

Фарғона вилояти Риштон туманида истиқомат қилувчи Мирзаозод Мирзанеъматовни 25 август куни кечки пайт номаълум шахслар калтаклаб кетган.

Воқеадан хабардорларнинг айтишича, Мирзаозод Мирзанеъматов ногирон укаси билан автотураргоҳда бўлганида нотаниш йигитлар келган ва машинани олиб қўйиш масаласида зиддият келиб чиққан. Улар Мирзаозоднинг ногирон укасини урмоқчи бўлганда, у укасини ҳимоя қилган. Шундан кейин 6-7 нафар бегона йигит ака-укани калтаклаган. Калтаклашда темир ключ ва домкратлар ҳам ишлатилган, домкрат билан Мирзаозодни уришгани натижасида у ҳушини йўқотган.

Номаълум йигитлар 544 рақамли оқ “Дамас” автомобилида бўлган.

Ака-укалар қаттиқ жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган. Мирзаозод Мирзанеъматов мия чайқалишига учрагани аниқланган. Риштон тумани милиция бошлиғи воқеадан хабар топиб улардан хабар олган.

Турли гап-сўзларга кўра калтаклаганларнинг орқаси бақувват, “каттакон”ларнинг жияни ҳисобланади. Кузатувчилар жиноят бости-бости қилиниши эҳтимолидан ташвишланмоқда.

Мирзаозодни таниганлар табиатан муросасоз ва ҳеч қачон тажовузкорликни намоён қилмайдиган инсон деб ҳисоблайди. У қассобчилик билан ҳам шуғулланади.

Мирзаозод Мирзанеъматов ижтимоий тармоқда анча таниқли ёш шоирлардан бўлиб, Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзонинг шогирдидир. У муҳаббат ва ватан ҳақидаги шеърлари билан мухлисларнинг назарига тушган. Шунингдек, у Фарғона вилояти ҳокимининг махсус совғаси билан тақдирланган. У 26 август куни Сўх туманидаги анжуманда иштирок этиб, шеър ўқиши лозим эди.

 (фотосурат М. Мирзанеъматовнинг Facebook саҳифасидан олинди)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан