Самарқандда Камаз уч нафар пиёдани босиб кетди

26.08.2018 | Жамият | 2941

Самарқанд туманида 25 август куни Тайлоқ туманида яшовчи С.С. бошқарувидаги «КАМАЗ-5511» русумли юк автомашинасини «Самарқанд-Бухоро» йўлининг 5-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонида кетаётган уч нафар пиёдаларни уриб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида улардан икки нафари воқеа жойида вафот этган, яна бири олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.