Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Жон Маккейннинг дафн маросимига таклиф этилмади
27.08.2018 12:47,  
1

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй томонидан сенатор Жон Маккейн вафоти муносабати билан тайёрланган релизни оммага эълон қилишни тақиқлади, деб хабар бермоқда Washington Post нашри ўз манбасига таянган ҳолда.

Нашр хабарига кўра, Оқ уй ходимлари Маккейннинг Вьетнам урушида қатнашгани, асирда бўлгани ва АҚШга хизмат қилгани ҳақида баёнот тайёрлаб, унда сенаторни қаҳрамон даражасигача кўтаришган.

Президент матбуот-котиби Сара Сандерс ва Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли расмий релиз учун овоз беришганига қарамай, Трамп твитни маъқул кўрган.

Маккейнннинг вафотидан сўнг, Трамп душанбага ўтар кечаси таъзия изҳор қилинган твит эълон қилди ва шундан сўнг Оқ уйдан расмий баёнот бўлмади.

Сандерс интервьюларда бу масалага боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

Илгарироқ New York Times нашри ўз манбасига таянган ҳолда Трампни Маккейннинг дафн маросимига таклиф этилмагани ҳақида хабар берди.

Нашр хабарига кўра, дафн маросимига вице-президент Майк Пенсни таклиф этишган. Шунингдек, маросимда собиқ президентлар Барак Обама кичик Жорж Бушлар нутқ сўзлашлари режалаштирилган.

Трамп ва Маккейн, бир партия аъзолари бўлишларига қарамай, бир-бирига антипатия ҳис қилишган ва сиёсий масалаларда кўпинча фикрлари бир-бирига қарши чиқарди.

Хусусан, у америкалик етакчининг Россия президенти Владимир Путин билан Хельсинкидаги учрашувини хато дея таърифлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан