Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Музей чипталарини сотишда янгича технологиядан фойдаланилади
27.08.2018 13:03,  
5

Маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги президент қарорида Ўзбекистонда музей ва бошқа маданият муассасаларига чипта сотишни блокчейн технологияси асосида йўлга қўйиш таклиф этилган.

Қарорда айтилишига кўра, Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси, Ахборот технологияси вазирлиги икки ой ичида “блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини (ЧОЯЭТ) жорий этиш” бўйича таклифлар ишлаб чиқиши керак.

ЧОЯЭТ яратувчилари олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилмоқда:

  • ЧОЯЭТга уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланиш; 
  • электрон чипталарни чипта аппаратлари ва автоном босма ускуналардан фойдаланиб, электрон чипталарни, шу жумладан, чипта тарқатувчи юридик шахслар томонидан воситачилик шартномалари асосида эркин муомалага чиқариш ва реализация қилиш учун ҳуқуқий асослар яратиш; 
  • электрон чипталар реквизитларига, шунингдек, маданият ва санъат муассасаларининг электрон чипталарни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш учун фойдаланадиган моддий-техник базасига энг кам талабларни жорий этиш; 
  • ЧОЯЭТ доирасида чипталарни реализация қилиш бўйича операцияларни ҳимоя қилишга, чипталарни кейинчалик баландроқ нархда қайта сотиш учун ёппасига сотиб олинишига йўл қўймасликка доир чораларга энг кам талабларни жорий этиш; 
  • ЧОЯЭТ доирасида чипталарни сотишдан тушган тушумдан ЧОЯЭТни сақлаш, шунингдек, Реновация дастурида ва “Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага юбориладиган йиғим жорий этиш. 

Эслатиб ўтамиз, Маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш ҳақидаги президент қарорида Жамғармани тўлдириш борасида лотерея ташкил қилиш ҳамда Музейлар реновация дастурини ишга тушириш назарда тутилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан