Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электр, сув ва газ ҳисоботларини интернет орқали юбориш таклиф этилди
27.08.2018 13:21,  
19

Жамоавий мурожаатлар порталида инновация ва ахборот коммуникация технологиялари йўналишида “Тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси, ичимлик суви ва газ сарфи учун ҳисоботларини электрон тартибда бериш хизматини ишга тушириш ҳақида” таклиф жойлаштирилди.

Мурожаатда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган электр энергияси, ичимлик суви ва газ учун топшириладиган ойлик ҳисоботни интернет орқали, электрон рақамли имзо ёрдамида, интерактив хизматдан фойдаланган ҳолда юбориш, шунингдек, счёт фактура ҳамда солиштирма далолатномаларни интерактив хизмат орқали олишни йўлга қўйиш таклиф этилган.

Муаллиф фикрига кўра, ушбу амалиёт йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларининг анчагина вақтини тежайди ҳамда ортиқча харажатларга чек қўяди.

Таклиф ҳукуматга киритилиши учун ушбу мурожаат 5000 та овоз тўплаши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан