Ўзбекистон Марказий банки долларнинг янги расмий курсини белгилади

27.08.2018 | Иқтисод | 3978

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 28 август кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 7827 сўм, 23 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 23 сўм 44 тийинга қимматлади.

Евро курси эса 170 сўм 83 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9096 сўм 02 тийинни ташкил этди.

Бир Россия рубли нархи 116 сўм 46 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 76 тийинга қимматлаган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.