Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва вилоятида заҳарланган ўзбекистонлик қурувчилар касалхонадан чиқарилди
27.08.2018 20:14,  
2377

Ўтган ҳафтада Котельникида заҳарланган барча қурувчилар касалхонадан чиқарилди, деб хабар қилди РИА Новости Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Москва вилоятининг Котельники шаҳрида 26 нафар ўзбекистонлик қурувчилар заҳарланганди. Улардан бир нафари вафот этди. 23 нафари эса шифохонага ётқизилди.

“Котельникидаги ҳодисада барча жабрланганлар Москва вилояти тиббиёт муассасидан чиқарилди”, - деб таъкидлашди вазирликда.

Ўзбекистонлик муҳожирнинг вафот этиши ҳолати бўйича жинойи иш қўзғатилди. Бундан аввал барча процессуал процедуралар ўтказилгандан сўнг унинг жасади Ўзбекистонга юборилиши ҳақида Sputnikга Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида маълум қилинди.

Заҳарланган қурувчилар “Оранж парк” қурилиш мажмуасида ишлашган. Элчихона маълумотларига кўра, ушбу қурилиш объектда минга яқин муҳожир ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан