Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда қабр ва қабртош ўлчамлари белгилаб қўйилди
28.08.2018 12:32,  
2556

Тожикистон ҳукумати қабрлар ва қабртошлар ўлчамларини белгиловчи қонун қабул қилди, деб ёзмоқда "Джумхурият" газетаси.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган расмий ҳужжатда белгиланишига кўра, ҳар бир қабр учун узунлиги 2 метр ва эни 1,5 метр бўлган ер майдони ажратилади.

Шунингдек қабртошлар ўлчамларига ҳам чекловлар киритилган. Унга кўра горизонтал жойлашган қабртошлар узунлиги 1,5 м, эни ва баландлиги 1 метрдан баланд бўлмаслиги керак.

Қонунда айтилишига кўра, ушбу талабларнинг бажарилиши маҳаллий органларнинг махсус хизматлари томонидан назорат қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон байрами олдидан Тожикистон ҳукумати байрам дастурхони камтарони бўлиши кераклиги ҳақида махсус йўриқнома эълон қилган эди.

Ундан ташқари Тожикистонда ҳам тўйларни камтарона ўтказиш ва тўй харажатларини болаларга таълим бериш учун сарфлашга қаратилган чақириқлар доимий равишда эшитилиб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан