Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: Президент Фармони билан Ўзбекистон Президенти Администрацияси ташкил этилди
28.08.2018 13:07,  
99

Ушбу ҳужжат давлат раҳбарининг конституциявий ваколатларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, давлат ҳокимияти органларининг ўзаро келишиб ишлаши ва муносабатлари, халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш ва фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жиддий назорат ўрнатишга қаратилган. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти девони негизида ташкил этилмоқда. Унинг расмий номи:

Ўзбек тилида – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Рус тилида – Администрация Президента Республики Узбекистан;

Инглиз тилида – The Administration of the President of the Republic of Uzbekistan.

Администрация таркибига раҳбар, шунингдек, тегишли йўналишларда Президент Администрацияси тузилмалари фаолиятини бошқарувчи Президент маслаҳатчиси лавозимлари жорий этилмоқда.

Администрация Президент томонидан шакллантириладиган давлат органи ҳисобланади ва бевосита унга ҳисоб беради. У Президентнинг ахборот-таҳлил, ташкилий-назорат фаолияти назоратини таъминлайди. Давлат раҳбари Администрация фаолиятини бошқаради, Администрация раҳбари эса, Администрация тузилмалари ўзаро уйғун ва мувофиқ фаолият юритишини таъминлайди.

Ушбу фармонга мувофиқ, Президент Администрацияси таркибида Президентнинг маслаҳатчиси – Спичрайтер лавозими жорий этилди. У Президентнинг нутқ ва маърузаларини тайёрлаш билан шуғулланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан