Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди

28.08.2018 | Ўзбекистон | 2427

Ҳаж ибодатларини адо қилган ўзбекистонликлар Саудия Арабистонидан ватанга қайтиб келишни бошлашди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар қилади.

Унда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги дастлабки гуруҳ кеча Тошкентга етиб келди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 7 200 нафар ҳамюртимиз Ҳаж зиёратига йўл олганди.