Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






31 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади (тўлиқ рўйхат)
29.08.2018 13:02,  
7

Тошкент ҳокимияти Мустақиллик куни муносабати билан 31 август куни транспорт ҳаракати учун ёпиладиган марказий кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Кўчалар рўйхати

  • Амир Темур — Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
  • Бухоро — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
  • Ислом Каримов — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
  • Матбуотчилар — Нуронийлар кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Истиқлол — Зарафшон кўчасидан Истиқбол кўчасигача;
  • Олой — Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасигача;
  • Мустақиллик — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Махтумқули — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Истиқбол — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача.

1 сентябрь куни мушакбозлик вақтида қуйидаги кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади:

  • Сеул — Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача;
  • Бобур — Ўрикзор кўчаси Шаршара кўчасигача;
  • Фурқат — Шаршара кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Бешёғоч — Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Ислом Каримов — Шароф Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача;
  • Афросиёб — Шароф Рашидов кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Чилонзор — Муқимий кўчасидан Новза кўчасигача;
  • Новза — Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
  • Байналминал — Бунёдкордан Муқимийгача;
  • Ислом Каримов — Бешёғоч кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.

1 сентябрь куни зарурат туғилса, халқ сайиллари ўтказиладиган қуйидаги манзилларга олиб борувчи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланиши мумкин: «Анҳор-Локомотив», Ғафур Ғулом, Бобур, Мирзо Улуғбек, «Ашхобод», Фурқат, «Қуёшча нури», «Боғишамол», Абдулла Қодирий, «Дўстлик» ва «Грин парк» истироҳат боғлари, ҳайвонот боғи ва Пушкин майдони.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан