Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нобель мукофоти лауреати ўзбекистонлик талабаларга маъруза қилди
30.08.2018 16:12,  
7

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан япониялик машҳур олим, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри шу йилнинг 28-31 август кунлари мамлакатимизга ташриф буюриши ҳақда хабар қилган эдик.

Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигидаги Япония делегацияси ва Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Бугун жаноб Рёдзи Ноёри ўзбек-япон илмий симпозиумида вазирлик ва идоралар, Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, республикамизнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган иқтидорли талабалар ва ёш илмий тадқиқотчилар учун маъруза билан чиқиш қилди, деб хабар қилмоқда вазирлик ахборот хизмати.

Учрашувда япониялик таниқли олим ўзбек алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси, дунё илм-фани ва маданияти ривожланишида тутган ўрнини эътироф этди. 

Жаноб Рёдзи Ноёри талаблар билан мулоқотда илм-фанинг сўнгги ютуқлари, ўзининг ҳаётий тажирбаси ва илмий натижалари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, таниқли кимё олими Рёдзи Ноёри 2001 йилда каталитик асимметрик синтез соҳасидаги ишланмаси учун Нобел мукофотини олган. Япониянинг таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги илмий кенгашининг ҳақиқий аъзоси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли хил етакчи лойиҳалари ҳамда АҚШ, Хитой халқ республикаси, Европа мамлакатлари фанлар академиясининг аъзоси. 2015 йилдан буён Япония Фан ва технологиялар агентлигининг стратегиясини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш Марказининг Бош директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан