Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Божхоначиларга устамалар ва имтиёзли автокредитлар берилиши мумкин
30.08.2018 16:14,  
10

Божхоначилар учун бир қатор имтиёзлар Президентнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони лойиҳасида таклиф этилган. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда, дейилади Norma.uz хабарида.

1 сентябрдан бошлаб божхона хизмати ходимларини қуйидагича моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда:

биринчидан, тасдиқланган разрядлар бўйича уларнинг (ш.ж. мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг) лавозим маошларини белгилашда тегишли тариф сеткасининг 1,5 тариф коэффициентини қўллаш;

иккинчидан, ДБҚ марказий аппарати, ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий конология марказининг махсус унвонларга эга бўлган ходимлари лавозим маошларига 70 фоиз миқдорида ойлик устама белгилаш.

Бунда мазкур устама қонунчиликда белгиланган рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблаб чқаришда уларнинг лавозим маоши таркибига киритилади.

Бундан ташқари, ДБҚ раиси тақдим этадиган рўйхатлар бўйича божхона ходимларига қуйидаги шартларда автомобилларни харид қилишга кредитлар бериш таклиф этилмоқда:

кредит бериш муддати — 5 йил;

дастлабки бадал суммаси — автомобиль қийматининг 25 фоизи;

фоиз ставкаси миқдори — кредит бериш санасида амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси;

кредит бўйича таъминот — автомобиль гаровга чиқарилгунча ва расмийлаштирилгунча кредитни қайтариш мажбуриятлари қисқа муддатли суғурталанишини ҳисобга олган ҳолда «кредитдаги» автомобиль гарови;

кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш, асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни сўндириш фоизлар ва асосий қарзни сўндириш бўйича 6 ойлик имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда банк усулида ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.

Божхона ходимлари учун амалдаги устамалар, имтиёзли ипотека ва уй-жой ижараси компенсацияланиши ҳақида — аввалроқ хабар берилганди.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан