Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пўлат Бобожонов АҚШ Федерал қидирув бюроси директори ўринбосарини қабул қилди
31.08.2018 17:37,  
10

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзаро суҳбат чоғида халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа жиноят турларига қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда АҚШ ФҚБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот жараёнида икки идора ўртасидаги истиқболли ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш, ушбу йўналишда барча имкониятларни ишга солиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ўзаро ахборот алмашиш, ходимларни ўқитиш, семинар ва тренинглар ўтказишга оид қатор масалалар муҳокама қилиниб, келгусидаги ҳамкорликка доир вазифалар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан