Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура автомобиллар савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди (видео)
1.09.2018 00:32,  
18

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даври давомида автотранспорт воситаларини автосалонлардан ноқонуний равишда олиб чиқиб бериш, расмийлаштириш билан боғлиқ коррупция, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар бўйича жами 45 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Аниқланган ушбу жиноят ишларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Жиззах вилоятларида 1 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 2 тадан, Андижон ва Хоразм вилоятларида 3 та, Фарғонада 4 та, Тошкент шаҳрида 11 та, Бухоро вилоятида 12 та шундай ҳолатлар рўй бергани кузатилади.. 

Рақамлардан англаш мумкинки, бу борадаги қинғирликларда Бухоролик ва пойтахтлик қўштирноқ ичидаги “шоввозлар” етакчилик қилмоқда. Негалигини аниқлаб, бош қотиргунимизча, бу борадаги рақам-у фактларнинг ўзи ҳозирги фикрни исботлаб, далиллаб ҳам қўя қолади. Мана, қаранг: 2018 йил 17 май куни Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Фуқаро Суҳроб Баротов томонидан Умида Бўстоновага Бухоро шаҳридаги автосалонларда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Каптива” русумли автомашинани тез орада олиб бераман дея ваъда берилади. Хизмат эвазига эса Суҳроб Баротов 1500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланди. 

Ана шундай яна бир фирибгарлик холатига департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан чек қўйилди.

Хонқа тумани Аҳиллик маҳалласида яшовчи фуқаронинг қилган мурожаатида кўрсатилишича, Урганч шаҳрида яшовчи, “Хоразмавтосавдо” МЧЖда ишлайдиган Азамат исмли шахс “Дамас” русумли автомашина сотиб олиш шартномаси учун ундан 1100 АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаронинг аризаси юзасидан 2018 йил 

25 август куни тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Азамат Юсупов фирибгарлик йўли билан 1100 АҚШ долларини олган вазиятда ашёвий далиллар билан ушланди. 

Департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Чилонзор туманида жойлашган АВТОТЕХХИЗМАТ МЧЖ мухандиси Зохидов танишлари орқали фуқаро Асановага Юнусобод туманида жойлашган ХУМО автосалонидан ЛАСЕТТИ ЖЕНТРА русумидаги авто машинани сотиб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 900 АҚШ долларини 17-шахар клиник шифохонаси олдида олаётган пайтда қўлга олинди. Лекин Зохидов ўз кўрсатмасида бу маблағнинг 700 АҚШ долларини АВТОТЕХХИЗМАТ экспедитори Назаровга беришини маълум қилди. Шунга мувофиқ ўтказилган тезкор ҳаракатлар давомида Низомий Давлат педагогика Университети атрофида Назаров Зохидовдан ушбу маблағни олаётган вақтда департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

Яна бир фирибгарлик ҳолати фуқаро Э.Парманова аризаси юзасидан Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари ва ички ишлар вакиллари ҳамкорлигида апрел ойида ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди. Гап шундаки, Марғилонлик К.Орипов ва Қ.Дадабоев ҳамда Андижонлик Б.Балтабаевлар Андижон шаҳридаги автомашиналар савдоси билан шуғулланувчи «Бобур» МЧЖ бўлими бошлиғи Қ.Салиев билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро Э.Пармановага Нексия-3 русумли автомашинани навбатсиз, бир кун муддат ичида сотиб олиб беришни ваъда қилишади. Эвазига талаб қилинган 700 АҚШ долларини ўша автосалон олдида олишаётган пайтда қўлга олинади.

Шунингдек, фуқаро Арзиевнинг мурожаатига асосан, Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари ва ички ишлар вакиллари ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 май куни тезкор тадбир ўтказилди. Гап шундаки, “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ ижро интизоми ва иш юритиш бўйича мутахассиси Уралов ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик, яъни ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро Арзиевга Тошкент шаҳрида жойлашган автосалонлардаги танишлари орқали “Спарк” русумли автомашинани сотиб олиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади. Тезкор тадбир давомида Уралов кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таҳлилларга кўра, фирибгарлар томонидан ноқонуний йўл билан сотиб олинмоқчи бўлган автомобиллар рейтингида, оммабоп ҳисобланган Нексия, ўзининг ташиш ҳажми ва кенглиги билан Дамас етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда бироз қимматроқ Ласетти ва Каптива. Бундан ташқари Кобалт ва Спарк. Шунингдек, бошқа маркадаги автомобиллар. 

Юқорида келтирилган товламачи ва фирибгарларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Бош прокуратураси сизда машина сотиб олишда коррупция билан боғлиқ муаммолар бўлса 10-07 ёки Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 233-10-07 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан