Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлади
2.09.2018 13:24,  
3

Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди инвестиция қўмитаси матбуот-хизмати вакили.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан Жиззахда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумининг иккинчи, якуний кунида "Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd" компанияси ва Германия-Хитой маданий алмашинуви уюшмаси томонидан санъат ва дизайн соҳасида шартнома имзоланган.

Имзоланган шартнома Тошкент шаҳрида, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида темирйўл, шу жумладан, туристик темирйўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу келишувга мувофиқ:

* Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий даргоҳ таркибида замонавий муҳандислик ва бошқарув кадрларини тайёрлайдиган факультетни ёки ўқув даргоҳини ташкил этишни;

* Марказий Осиёдаги бешта давлат поездларига техник хизмат кўрсатувчи марказни ташкил этиш;

* Ўзбекистон шаҳар транспорти тизимига "Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган паст, бир рельсли осма поездларни киритиш режалаштирилмоқда.

Шу асосда, Тошкент шаҳрининг ва Самарқанд вилоятининг туристик ҳудудларида кичик экскурсион поездларни ташкил этиш, ушбу ҳудудлар бўйлаб меҳмонхоналарни қуриш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан