Жомадон ичига беркиниб Туркияга кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди

02.09.2018 | Жаҳон | 4138

Жомадон ичига беркиниб Туркияга ноқонуний кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди. Ҳодиса Туркиянинг Грузия билан чегарадош Сарп чегара ўтиш нуқтасида юз берган.

Сарп чегара ўтиш нуқтасида йирик жомадон билан Туркияга кирмоқчи бўлган 24 яшар Грузия фуқароси Г.П.нинг ҳаракатлари чегарачилар шубҳасини уйғотади. Полиция зобитлари ундан жомадонини очишни талаб қилишади.

Жомадон очилгач  кўпни кўрган чегарачиларни ҳам ҳайратга солган ҳолда - унинг ичидан Ўзбекистон ватандоши бўлган 27 яшар Ф.Т исмли аёл чиқан.

Полиция бўлинмаси ходимлари ёнидан чиққан паспортидан аёлнинг Туркиядан беш йилга депортация бўлганини аниқлашган.

Бу айни чегара нуқтасида охирги бир йил ичида кузатилган учинчи ўхшаш ҳолатдир: 2017 йил май ойида Россия фуқароси бўлган аёл жомадон ичига яшириниб Грузияга ўтишга уринган маҳали ушланган бўлса, декабрь ойида айни шаклда Туркияга кирмоқчи бўлган грузиялик ёш қиз қўлга олинган эди.

Хабарларга кўра, сўнгги ҳодиса ортидан Ўзбекистон ва Грузия ватандошлари устидан жиноят иши очилган.