Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Филиппин президенти икки йил олдин Барак Обамани ҳақорат қилганлиги учун узр сўради
3.09.2018 17:45,  
10

Филиппин президенти Родриго Дутерте Исроилга ташрифи чоғида икки йил аввал АҚШ президенти лавозимида бўлган Барак Обамани "итвачча" деб ҳақорат қилганлиги учун узр сўради. Бу ҳақда Philippine Star газетаси хабар қилди.       

“Жаноб Обама, энди сиз фуқаролик шахсиз ва бу сўзларни айтганим учун узр сўрайман”, - деб таъкидлади президент.

Шунингдек, Дутерте унинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш борасида олиб бораётган ишларини танқид қилганлиги учун собиқ АҚШ етакчисини “кечириши”ни ҳам маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Дуэрте Обаманинг G20 саммити доирасида Филиппиндаги жиноятчиликка қарши кураш давомида 2 минг кишининг ўлдирилиши мавзусини кўтармоқчилигини эшитгач, АҚШ етакчисини ҳақоратлаганди.

Филиппин президенти Обама билан урушиб қолгач, кутилмаганда ортга чекинди ва Обама шаънига айтган гапи учун афсусдалигини маълум қилганди.

АҚШ ҳокимият тепасига Дональд Трамп келгандан кейин Филиппин президенти уни “яхши президент” деб ҳисоблашини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан