Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон текстил саноати Бангладеш модели бўйича ривожланиши мумкин
3.09.2018 20:33,  
248

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 4-сентябр куни Халқаро тўқимачилик анжумани ўтказилади. Тадбирда 20дан зиёд давлатлар бизнес-вакиллари иштирок этадилар, деб хабар қилди Sputnik нашри.

Текстил саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда ITECA халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

"Uzbekistan Textile Conference" - соҳадаги энг сўнгги янгиликлар, халқаро тўқимачилик технологияларини ривожлантириш, сертификатлаштириш ва рақамли маркетинг, "ақлли" тўқимачиликни ишлаб чиқиш борасида олиб борилган илмий тадқиқотларга бағишланади.

Экспертлар жаҳон текстил соҳаси ривожи ҳақидаги энг сўнгги янгиликлар, тўқимачилик технологиялари соҳасидаги энг сўнгги кашфиётлар ва ноу-хаулар ҳақида маълумот берадилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон тўқимачилик саноатини ривожлантириш учун Бангладеш моделини кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Бангладеш тўқимачилик саноати қандай ривожланган?

1970-йилларда Жанубий Корея текстил ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда бўлган (мамлакат умумий экспорт ҳажмининг 40%и текстилга тўғри келган). Мамлакатда текстил ишлаб чиқарувчи асосий компания Daewoo Corporation бўлган. Иш шу даражага бориб етганки, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари ушбу соҳадаги ўз корхоналарини қутқариш учун Жанубий Корея тўқимачилик маҳсулотларига квота киритишга мажбур бўладилар.

Daewoo янги чекловларни айланиб ўтишга ҳаракат қилиб, ишлаб чиқаришнинг бир қисмини Бангладешга кўчиради (Desh Garments компанияси билан шартнома тузилади). Бунинг учун Daewoo 130 ишчини Жанубий Кореяга ўқишга таклиф қилади.

Daewoo компанияси ва Бангладешдаги ҳамкорлар ўртасидаги муносабатлар изга тушмаслиги натижасида, келишувлар тез орада бекор қилинади. Аммо саноат уруғлари экилиб бўлган эди: Жанубий Кореяда ўқиган 130 ишчидан 115 нафари Бангладешда хусусий ишлаб-чиқариш корхоналарини очадилар.

Бу мамлакат тикувчилик саноатида шов-шувли ўсишни бошлаб беради ва Бангладешга чет эл капитали оқиб кела бошлайди.

Айни кунда Бангладеш даромадининг 3/4 қисми текстил саноатига тўғри келади.

Тошкент анжуманида қатнашувчи давлатлар

Ўзбекистон пойтахтида ўтказиладиган Халқаро анжуманда Германия, Швейцария, Жанубий Корея, ХХР, Россия, Ҳиндистон, Япония, Бангладеш, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ, Бельгия, Франция, Россия сингари, жами 20дан зиёд давлатлардан тўқимачилик бизнеси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир иштирокчилари жаҳон пахта толаси бозорининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш баробарида, Ўзбекистон тўқимачилик саноатига чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан танишадилар.

Тошкент форуми жадал ривожланиб келаётган бозорлардан бирига кириб бориш учун нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бошқа давлатлар учун ҳам интерактив майдон вазифасини ўташи кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан