Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга электромобиль керак эмасми?
4.09.2018 12:40,  
30

Фарғонада Фурқат Мирвалиев ва Саидбек Ғуломов раҳбарлигидаги бир гуруҳ иқтидорли ёшлар миллий бренд – электромобиль ишлаб чиқариш устида изланишлар олиб бормоқда.

Бугунги кунга келиб автомобилнинг техник томондан барча ҳисоб-китоблари тугатилиб, керакли эҳтиёт қисмларни етказиб берувчилар билан келишиб олинган. Бироқ электромобиль ишдаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифи билан давлат ташкилотларига қилинган мурожаатлар кутилганидек натижа бермаяпти. Бу ҳақда Саидбек Ғуломов Фейсбукда хабар қолдирди.

UZ24 нашри ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида лойиҳа муаллифларидан бири Саидбек Ғуломов билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, тегишли ташкилотлар турли баҳоналар билан лойиҳани амалга оширишда ёрдам кўрсатишдан бош тортяпти ёки ўзини четга оляпти. Кимгадир электромобиль дизайни маъқул келмаган бўлса, яна кимдир лойиҳани тушунмаган. 

Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар берилган ва амалий ёрдам бериши учун "Ўзавтосаноат" АЖ, Тошкент Турин политехника университетига хат юборилган:

Бироқ кейинчалик лойиҳа дизайни қўллаб-қувватланмаслиги маълум қилинган. 

"Ўзавтосаноат" АЖ ўз томонидан керакли эҳтиёт қисмлари билан таъминлай олмаслиги сабабли таклифни рад қилган:

Турин политехника университетида бу лойиҳага ижобий баҳо берилган, бироқ ҳамкорликда ишлаш таклифини қабул қилишмаган.

"Улар биз билан ишлашдан ўзини олиб қочди, сабаби уларнинг ўзи ҳам электромобиль бўйича лойиҳа қилишяпти уларга бизники ортиқча рақобатчи ёки бош оғриғи бўлиши мумкин. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига 6-7 марта қилган мурожаатларимиз ҳам жавобсиз қолди. Вилоят ҳоким ўринбосарлари томонидан бунақа катта лойиҳага (электромобилнинг бир дона нусхасини яратиш учун керакли маблағ миқдори 50 минг долларни ташкил қилади — таҳр.) имконият йўқлиги маълум қилинган", – дейди Саид Ғуломов.

UZ24 лойиҳа қўллаб-қувватланмаганлиги сабабларини аниқлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Эркин Эргашев билан алоқага чиқди. Э.Эргашев электромобиль дизайни хорижий модел Audi R8 га ўхшаш экани, ушбу ғояни амалга ошириш учун оригинал дизайн яратилиши кераклигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, лойиҳа борасида техник томонлама ҳам маслаҳатлар берилган. 

Саид Ғуломовнинг сўзларига кўра, электромобиль дизайни Audi R8'ни эслатиши рост, лекин бу бутунлай янги платформага қурилган бошқа автомобиль. Мижоз буюртмасига қараб электромобиль ташқи кўринишини ўзгартириш мумкин бўлади, ҳозир биз учун муҳими электромобилнинг илк прототипини яратиш.

"Президентга ёзган мурожаатларимиз бошқа ташкилотларга йўналтирилиб юборилмоқда, юзма-юз учрашишга эса барча ҳокимлик органлари қаршилик қиляпти. Бугунги кунга қадар лойиҳага Хитой ХР ва Қозоғистон Республикасидан инвесторлар қизиқиш билдиришмоқда, лекин ҳозирча биз уларни таклифини қабул қилмадик, чунки улар лойиҳани чет давлатларда амалга ошириш шартини қўйишяпти. Биз эса лойиҳамизни Ўзбекистонда амалга оширишни хоҳлаймиз", – дейди Ғуломов.

Жорий йилнинг июнь ойида "Ўзбекистон" телеканалининг "Муносабат" кўрсатувида ҳам мазкур муаммога ечим топиш йўллари муҳокама қилинган, лекин экспертлар билдирган фикрлар ва таклифлар бўйича бирор-бир амалий ҳаракат бажарилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан