Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи нега кескин равишда оширилди?
4.09.2018 19:15,  
145

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети олдида стратегик мақсад турибди - олий таълим муассасасини янги турдаги таълим масканига айлантириш, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда мутахассислар тайёрлашнинг юқори сифатига эришиш, бунда энг сўнгги инновацион ва педагогик технологиялар ҳамда илмий ишланмалардан фойдаланиш, дейилади университет берган хабарда.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ЖИДУнинг бакалавриати (22,1 миллион сўмгача) ва магистратурасида (24,3 миллион сўмгача) тўлов-контракт асосида таълим олиш икки баробарга оширилди. Билдирилишича, ЖИДУга жиддий иқтисодий-молиявий харажатларсиз янги авлоддаги илмий-маърифий ва тарбиявий ишлар ҳақида гапириб бўлмайди.

Ушбу вазифаларнинг бажарилиши ҳам давлат ресурслари, университетнинг бюджетдан ташқари маблағларини оптималлаштиришни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, тўлов-контракт асосида ўқиш нархининг ошиши «янги шароитда университет фаолиятини таъминлашнинг муҳим талабларига жавоб беради».

Университетнинг тубдан қайта қуриш жараёни аллақачон бошланган, дея маълум қилишди ЖИДУдан.

Биринчидан, моддий-техника инфратузилмаси янгиланмоқда: спорт иншоотлари қайта қурилмоқда ва ўзгартирилмоқда, талабалар учун кенг ижтимоий майдонга эга янги Ахборот-ресурс маркази яратилмоқда; Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихоналари ресурсларидан фойдаланган ҳолда ЖИДУ кутубхона фондини тубдан янгилаш жараёни бошланди. Етакчи хорижий университетларда қўлланиладиган энг янги дарслик ва ўқув қўлланмаларни (2015-2018 йиллар нашри) сотиб олиш режалаштирилган.

Иккинчидан, ўқув режалари ва дастурлари янгиланмоқда, амалий машғулотлар ва ўқув жараёнининг амалий йўналишлари кучайтирилмоқда. Талабаларнинг мустақил тайёрланишини чуқурлаштириш, таҳлилий фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш, барқарор касбий кўникмаларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўқув жараёнининг марказий қисмига профессор/ўқитувчи айланади, у таълим жараёнининг модератори саналади.

Шунингдек, ўқитувчиларнинг юкламаси қоғоз ишларидан озод қилиш ва тўлиқ илмий фаолият учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида қайта кўриб чиқилади.

Учинчидан, замонавий халқаро иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳалардаги нуфузли хорижий мутахассислар ЖИДУнинг таълим жараёнига жалб қилинади. Жорий ўқув йилида чет элдан камида 10-15 нафар етакчи халқаро олимни таклиф қилиш режалаштирилган.

«Университетда тўлов-контракт асосида ўқиш нархининг ошиши ҳақидаги янгилик ижтимоий тармоқларда турлича реакцияга сабаб бўлди. Юқорида биз ушбу қадамнинг зарурлигини оқлайдиган қатор далилларни келтирдик. Бу далиллар шуни кўрсатадики, барча қўшимча маблағлар талабаларга ва талабаларнинг манфаати учун мақсадли тарзда фойдаланилади. Шунингдек, таълим жараёнини янгилаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадига эришиш учун ишлатилади», - дейилади хабарда.

Маъмуриятдан билдирилишича, Университет Илмий кенгаши муайян талабалар учун тўлов фоизини камайтиришга ҳаракат қилади, уларнинг университет ҳудудида иш билан таъминлаш имкониятини яратади, шунингдек, талабалар кучи билан стартаплар яратилишига, уларга бизнес юритиш учун кўмак кўрсатади. Бошқа томондан, Илмий кенгаш бизнес ҳамжамиятдан маълум бир талабалар ўқишига харажатларни қоплаб бериш ҳақида сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан