Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср Президенти Ўзбекистонга етиб келди
4.09.2018 21:35,  
5

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ҳалил ас-Сиси 4 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Миср делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Ташрифнинг асосий воқеалари 5 сентябрга мўлжалланган. Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисининг олий даражадаги учрашувларида Ўзбекистон – Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Миср Президентининг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ва кооперацион биржасини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан