Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан мулоқоти ҳақида ўз фикрни билдириб ўтди
5.09.2018 22:32,  
7

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кўксаройда ўтказилган Миср президенти билан учрашув дўстона ва амалий руҳда ўтказилгани ҳақида баёнот қилди.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлишига қарамай, томонлар турли соҳаларга доир 10 дан зиёд битим ва меморандумларни имзоладилар.

Ўзбекистон президенти таъкидига кўра, Тошкент туризм соҳасида катта тажриба ва салоҳиятга эга бўлган Миср билан бу соҳада ҳамкорликни кучайтиради.

"Биз зиёрат туризми доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларимизни кўриш, имом ал-Бухорий, имом Мотрудий, имом Баҳоуддин Нақшбанд, Шоҳи Зинда, Чор Бакр, Мир Араб мажмулаларини зиёрат қилиш учун Мисрдан келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича Тошкент-Қоҳира ва Хургада ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича масалаларни муҳокама қилдик", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан