Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шайхонтоҳур ва Сергели туманларининг давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди
6.09.2018 14:30,  
66

Давлат солиқ қўмитасининг буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари давлат солиқ инспекцияларига бошлиқ тайинланди.
 
Унга кўра, Абдунабиев Фахриддин Умарович Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитасидан Sof.uz нашрига хабар берилди.

Фахриддин Абдунабиев 1972 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилдан Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган. Фахриддин Абдунабиев Чилонзор, Миробод ва Сергели туманлари давлат солиқ инспекцияларида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мирпўлатов Жаҳонгир Музаффарович Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Мирпўлатов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежини, 2011 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Ж.Мирпўлатов меҳнат фаолиятини 2003 йилда Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаб, масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан