Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кураш бўйича 1-халқаро турнирда Шерали Жўраев 50 минг доллар ютуқни қўлга киритди
7.09.2018 00:43,  
59

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти соврини учун 1-халқаро турнирнинг финал босқичида ўзбек курашчиси Шерали Жўраев ғолиб бўлиб, бош соврин 50 минг АҚШ долларини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Бугун, 6 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мақом санъати довруғини дунёга ёядиган халқаро мақом санъати форумига старт берилган бир вақтда, Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон" Республикаси президенти соврини учун кураш бўйича 1-халқаро турнир бўлиб ўтди.

Турнирнинг соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этди.

Халқаро турнирда 1-ўринни қашқадарёлик полвон Шерали Жўраев қўлга киритди ва унга тантанали равишда 50 минг АҚШ доллари мукофоти топширилди.

Ўзбекистонлик Бекмурод Олтибоев кумуш медал совриндорига айланди ва 25 минг АҚШ доллари билан мукофотланди.

Россия вакили Аслан Камбиев ва Тожикистон курашчиси Темур Рахимов бронза медал совриндори бўлдилар ва полвонларнинг ҳар бири 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланди. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтказилган 1-халқаро турнирда дунёнинг 40га яқин давлатидан келган полвонлар мутлақ вазн тоифасида гиламга тушдилар. Президент қарорида кўрсатилганидек, бу мусобақада полвонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган яктакларда бел олишдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан