Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига янги талаблар қўйилади
7.09.2018 12:50,  
18

ҚҲТБТ порталида болалар озиқ-овқатини ишлаб чиқариш, импорт, реклама ва реализация қилишнинг янги нормаларини ўз ичига олган қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Ишлаб чиқарувчи ва импортчиларга талаблар

Ўзбекистон ҳудудида реализация қилишга мўлжалланган болаларнинг барча озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда сертификатлаштирилган бўлиши кераклигини қонунда белгилаш таклиф этилмоқда.

Бунинг устига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг фикрича, тегишли маҳсулотларнинг барча этикеткаларида қуйидаги ёзувлар қайд этилиши лозим: «Муҳим изоҳ: она сути фарзандингиз учун энг яхши озуқа саналади. Болалар аралашмасидан фойдаланиб сунъий овқатлантириш ҳақида бир қарорга келишдан олдин тиббий ходим билан маслаҳатлашинг».

Этикеткаларда ва озиқ-овқат формулаларини тавсифлашда «она сути ўрнини босувчи ёки аналоги», «она сути формуласига яқинлаштирилган» ва она сутига қиёсловчи бошқа иборалардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Эмизишдан воз кечишга мойил қилувчи барча матнлар тақиқ остига тушиши мумкин.

Лойиҳа этикеткаларда болакайларнинг фотосуратлари ва бошқа расмлар, шу жумладан сўрғичли бутилкачалар жойлаштирилишини, агар уларда бевосита маҳсулотдан фойдаланиш ёки тайёрлаш усуллари тасвирланмаган бўлса, тақиқловчи нормаларни ўз ичига олган.

Лойиҳа ўзгартиришларсиз қабул қилинган тақдирда бутилкачалар ва сўрғичларнинг упаковкаларида болани бутилкачадаги сўрғичдан кўра пиёладан овқатлантириш мақсадга мувофиқроқ эканлиги ҳақида тавсиялар пайдо бўлади. Ширинлик қўшилган суюқликлар ва ичимликлар, шу жумладан сутли аралашмаларни истеъмол қилиш тишларнинг емирилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида этикеткаларда огоҳлантириш мажбурий тус олиши мумкин.

Бўш сўрғичларнинг упаковкаларида «Огоҳлантириш: бўш сўрғичлардан фойдаланиш эмизишга тўсқинлик қилиши мумкин» ёзувини қайд этиш мажбурий бўлиши мумкин.

Болалар овқатини реклама қилиш

Қонун лойиҳасида болалар овқатини реклама қилишга доир талаблар мавжуд. Хусусан, қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда:

она сути ўрнини босувчилар ҳар қандай шаклда реклама қилиниши — уларни реклама қилиш мақсадида кўргазмали сотиш, махсус намойишлар ташкил этилиши, шунингдек эмизикли болаларга мўлжалланган сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари пасайтирилган нархларда қисқа муддатли сотилишини тақиқлаш;

оналар учун мўлжалланган адабиётларда она сути ўрнини босувчилар реклама қилинишини тақиқлаш;

эмизикли болалар учун сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақидаги ахборотни фақат илмий мақолаларда жойлаштиришга рухсат бериш. Ушбу ахборот илмий ва амалий тавсиф билан чекланиши ҳамда сунъий овқатлантириш эмизиш билан тенг ёки ундан афзал эканлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилмаслиги лозим;

ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга илмий асосланган тадқиқотлар доирасида тиббиёт ходимларига ахборот тақдим этишга рухсат бериш. Бунда ахборот сунъий овқатлантириш эмизиш билан тенг ёки ундан афзал эканлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилмаслиги лозим;

рекламада кўкрак сути билан эмизиш афзал эканлиги ҳақида кўрсатма мавжуд бўлиши шарт.

Болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш

Болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини барча зарур санитария талабларига риоя этган ҳолда фақат ихтисослаштирилган дўконлар, дўконларнинг бўлимлари ва дорихоналарда реализация қилишга рухсат берилади. Бунда лозим даражада сақлаш (ҳарорат режимига риоя этиш, совутиш ускунаси мавжудлиги) шароити бўлмаганда сотишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Тиббиёт муассасаларининг, болалар уйлари бундан мустасно, эмизикли болаларни овқатлантиришдан тижорий манфаатга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслардан хайр-эҳсон, арзон ёки бепул сунъий озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишини тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан