Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар қачон суюлтирилган газга ёлчийди
8.09.2018 09:46,  
19

Гап Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳақида боряпти. Мана 16 июндан бери туманнинг Охунқайнар, Қурбонмерган, Каттақайнар, Элаш ва бошқа қишлоқларига суюлтирилган газ етказиб берилмаяпти.

Гарчи Қўқон шаҳрининг шундоққина биқинида жойлашганига қарамасдан бу қишлоқларнинг табиий газ таъминоти ўн йиллардирки, ночор аҳволга тушиб ётибди. Кўчаларнинг аксариятида газ қувурлари кесиб ташланган.

Аҳоли орасида газга талаб юқори бўлганлиги сабабли туман газ таъминоти корхонаси хонадонларга хўжалик балонида газ тўлдириб бериши йўлга қўйилган. Бироқ бу муддат изоҳланмаган сабабларга кўра икки-уч-тўрт ойгача чўзилиб кетади. Юқорида тилга олинганидек, қарийб уч ойдан бери аҳоли пропан газсиз ҳаёт кечирмоқда.

Пропан тўлдириш шаҳобчаларида аҳоли Эронда ишлаб чиқарилган кичик балонларга суюлтирилган газ тўлдириб ишлатмоқда. Бироқ тез-тез ўзгариб турадиган пропаннинг бир литри 3000 сўмга етган.

Туман газ таъминоти корхонаси сўровларга "газ келмаяпти, сабр қилинглар, бўлади", деб жавоб беради. Бироқ ваъдани қозоннинг тагига қалаб, овқат пишириб бўлмайди, дейди ўтин ва тезакка куни қолган қишлоқ аҳолиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан