Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туғилиш ва ўлишни қайд этиш тартиби ўзгариши мумкин
9.09.2018 01:16,  
21

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори ижросини таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари мансабдор шахсларининг туғилиш ва ўлим ўз вақтида қайд этилиши, туғилганлик ва ўлим ҳақидаги тиббий маълумотномалар тўғри ва аниқ тўлдирилмаганлиги учун, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ва соғлиқни сақлаш муассасаси мансабдор шахсларининг бола туғилганлигини қайд этиш чораларини кўрмаганлиги учун жавобгарлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг тўлиқ матни муҳокама учун интернетга жойлаштирилди.

Лойиҳага мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасаси мансабдор шахслари томонидан белгиланган муддатларда узрли сабабларсиз боланинг туғилганлигини қайд этиш чораларини кўрмаслик учун энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида, соғлиқни сақлаш муассасалари мансабдор шахслари томонидан туғилиш ва ўлимни ўз вақтида қайд этмаслик, туғилганлик ҳақида маълумотномани, шунингдек ўлим ва перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани тўғри ва аниқ тўлдирмаслик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима қўлланилишини назарда тутувчи модда киритилмоқда.

Ушбу қўшимчанинг киритилиши юқоридаги Президент қарорида қайд этилган «Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» ва «Туғилганликни қайд этилиши — бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир» ғояларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан