Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўпкари бўйича биринчи жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади
10.09.2018 12:30,  
10

Кўпкари бўйича дастлабки жаҳон чемпионати 2019 йилда Ўзбекистонда ташкил қилинади, деб хабар қилмоқда Қирғизистоннинг Sport АКИpress нашри.

Ушбу қарор Иссиқ-кўлда 8 сентябрь куни Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўийнларида иштирок этаётган 11 давлат вакиллари  иштирокида қабул қилинган.  

“Кўпкаси чемпионати қайси шаҳар ва қайси санада ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас, лекин қарор қабул қилинди: турнир кок-бору қоидаларига асосан “тўйқозонлар” билан бўлиб ўтади”, - деди Қирғизистон Кок-бору федерацияси президенти Жыргалбек Саматов Sport АКИpress нашрига.

Бугунги кунда кўпкари ўйинининг бир неча турлари мавжуд.

Қирғизистонда қабул қилинган Кок-бору услубида майдоннинг икки чеккасида 2та улкан “тўйқозон” қурилади. Полвонлар улоқни рақиб жамоа тўйқозонига солиши керак. Таъкидлаш жоизки, ушбу услубда отлар ва полвонлар қозонга урилиб жароҳат олиш эҳтимоли ҳам ошади.

Қозоғистонда қабул қилинган Кокпар услубида эса тўйқозонлар ўрнига ерда айланалар чизилади. Жамоа очко тўплаш учун улоқни ушбу айланалр ичига келтириб ташлаши керак. Қозоғистон Кокпарида жамоалар 3 тайм ўрнига 2 тайм беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 2-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган III Бутунжаҳон қўчманчи халқлар ўйинларида Кок-бору ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медал соҳиби бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан