Human Rights Watch: Мусулмон давлатлар эзилаётган уйғурларга эътибор қаратиши керак

10.09.2018 | Жаҳон | 3069

«Human Rights Watch» ташкилоти Хитойнинг Шинжон вилоятида миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа озчилик мусулмон элатларнинг лагерларда сақланишини «инсон ҳуқуқларининг оммавий ва тизимли равишда бузилиши кампанияси» деб атади.

Бу ерда яшаган собиқ 58 тутқун билан ўтказилган суҳбатлар асосида тайёрганлан 117 бетлик ҳисоботда бу лагерларда мажбурлаб сиёсий қайта ўқитиш, жамоавий жазолаш ва кузатув мавжудлиги ҳамда турли шахсий ҳамда диний чекловларнинг жорой этилгани ёзилади.

Хитой зўравон экстремизмга қарши кураш шиори остида Шинжон вилоятида 2014 йил озчилик уйғур элатларига қарши тазйиқларни янада кучайтирди. Ҳукумат шу пайтгача оммавий лагерларнинг мавжудлигини инкор этиб келаётган эди. Расмийларга кўра, бу жойлар айрим фуқароларни қайта тарбиялаш ва реабилитация қилиш учун яратилган таълим ва тренинг марказлари, холос.

«Human Rights Watch»нинг Осиё бўйича директори Бред Адамснинг айтишича, инсон ҳуқуқлари масаласида Хитойни саволга тутиш жуда қийин. Бу нарсани БМТ бажариши керак, лекин Пекинга яқин Покистон ва Афғонистон каби мусулмон давлатлари Шинжонда бўлаётган ишлар ҳақида гапириши керак, дейди у.

Адамсга кўра, роҳинжа мусулмонлари ҳақида ўз баёнотини эълон қилган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти каби гуруҳлар ҳам уйғурлар ҳақида ўз мавқеини билдириши керак.