Тошкент шаҳридаги автотураргоҳда ишчи ўзига таниш аёлни уриб ўлдирди

11.09.2018 | Жамият | 3419

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Ҳ.У. ўзи ишлайдиган автотураргоҳ қоровулхонасида таниши М.Л. билан ўзаро жанжалашиб қолади. У аёлнинг бош ва танасининг турли жойларига қўли билан уриб, жароҳат етказиши натижасида М.Л. воқеа жойида вафот этади.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар  бошқармаси хабар қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.У. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.