Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan Lacetti, Cobalt, Nexia машиналарини етказиб бериш муддатларини қисқартиради
11.09.2018 16:59,  
4

GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда “Lacetti” (1 поз.), “Cobalt” (2 поз.) ва “Nexia” (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, “Lacetti” (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ хабар қилди.

Компания хабарига кўра, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади.

"Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади", - дейилган "Ўзавтосаноат" АЖ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан