Uzcard пул маблағларини «музлатиш» хизматини ишга туширди

11.09.2018 | Иқтисод | 2751

Uzcard мутахассислари томонидан «Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш» хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълумот берилди.

«Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш» хизмати Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳамда миллий тўлов тизимига интеграция қилинган барча мобил илова платформалари учун қўшимча имкониятдир.

Музлатиш сўзи инглизча «hold» сўзидан олинган бўлиб, эквайер томонидан банк картаси орқали амалга оширилган тўловнинг банк-эмитент томонидан ушлаб қолиниши деган маънони ангалатади.

Янги хизматимиздан фойдаланган карта эгаси маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўловни амалга оширишдан аввал, амалга ошириладиган тўлов миқдорини «музлатиш» имкониятига эга бўлади.

Мисол учун, сиз бирон бир мобил илова орқали маҳсулотга буюртма бердингиз ва маҳсулот етказилганида талабларга жавоб берилмаган ҳолат кузатилганида тўловга ажратилган пул миқдори олдиндан музлатилганлиги сабабли карта ҳисобига қайтарилиши мумкин.

Агар маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўловнибекор қилмоқчи бўлсангиз, пул миқдори «музлатилган» статусидан ечилади ва тўлиқлигича қайтиб карта балансига қайтарилади. Унгача ушбу пул миқдори «музлатилган» ҳолда тураверади. Ушбу хизмат тури иштирокчилари харидор, мерчант ва Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳисобланади.