Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат статистика қўмитаси номидан сохта маълумотлар тарқатилаётганлиги маълум қилинди
11.09.2018 17:05,  
2808

Номаълум шахслар томонидан Telegram'да Давлат статистика қўмитаси логотипидан фойдаланиб, расмий манба сифатида қўмита номини кўрсатган ҳолда қонунга зид равишда алоҳида канал ташкил этилган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилади.

Хабарда айтилишича, унда расмий маълумотлар ва бошқа манбалар маълумотлари ўзгартиришлар киритилган ҳолда эълон қилиниб борилмоқда. Натижада расмий статистик маълумотлар нотўғри талқин қилиниб, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ва фойдаланувчиларни ҳақиқий ахборот ресурсидан чалғитиш ҳолати кузатилмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг расмий Telegram канали (https://t.me/uzstatistika) 2017 йилнинг сентябрида очилган бўлиб, идора янгиликлари, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир долзарб таҳлилий ва статистик маълумотлар эълон қилиб борилади, дея таъкидланади қўмита хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан