Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






360 терабайт сиғимли шиша диск маълумотларни 13.8 миллиард йил сақлаш имкониятига эга
26.02.2016 17:38,  
17

Ҳозирги кунда маълумотларни сақлаш учун оптик диск, флеш-хотира ва бошқа маълумот сақловчи қурилмалардан фойдаланилади. Аммо вақти келиб, ушбу қурилмалардаги маълумотларни олиб бўлмайди. Сабаби – уларнинг сақлаш вақти чегараланган.

Яқинда маълумотларни узоқ вақт сақлайдиган технологиялар пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай қурилмаларда сақланадиган маълумотлардан бир неча авлод бемалол фойдаланиши мумкин.
Олимлар нанотузилмали шиша дисклар яратишди, бундай дисклар маълумотларни бир неча миллиард йиллар давомида сақлаш имкониятига эга. 

Саутгемптон университети мутахассислари кичик ҳажмдаги шиша дискка лазер нури ёрдамида катта миқдордаги маълумотни жойлаштирганликлари ҳақида маълум қилдилар. Буни беш ўлчамли (5D) рақамли маълумотлар деб аташмоқда. Ихтиро қилинган шиша диск 360 терабайтлик маълумотларни сақлаш имкониятига эга, 1000°С (1832°F)гача бўлган юқори ҳароратга чидамли, маълумотларни 13.8 миллиард йил давомида сақлай олади.

Мазкур ишланма «маълумотларни мангу сақлаш даврини очиб беради», чунки дискларнинг «фойдаланиш муддати амалда чекланмаган», дейишмоқда университет ходимлари. Мазкур инновациядан кўпроқ музейлар, миллий архивлар ва кутубхоналар фойдаланишади.
Олимлар инсоният учун муҳим бўлган бир қанча маълумотларни дискка жойлаштиришга муваффақ бўлишди. Энди бу маълумотлар инсоният ер юзидан йўқ бўлиб кетган тақдирда ҳам сақланиб қолиши мумкин.
Ҳозирги вақтда ихтирочилар ўзларининг кашфиётини оммага олиб чиқиш учун ҳамкорлар излашмоқда. Бундай дисклар оммавий фойдаланиш учун қачон муомалага чиқарилиши ҳозирча номаълум.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан