Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан катта миқдорда қуйма олтин олиб кетаётган афғонистонлик шахс қўлга тушди
13.09.2016 14:12,  
33

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давомида “Айритом” чегара-божхона комплекси ходимлари томонидан афғонистонлик М.Салимнинг (исми шарифи ўзгартирилган)қинғир қилмишлари фош қилинди. Республикамиз ҳудуди орқали хорижга йўл олган ушбу шахс томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар асосида унга тегишли багаж ва қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида декларацияда кўрсатилган миқдордан ортиқча салкам 4 кг оғирликдаги қуйма тиллалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Термиз шаҳар судининг хукмига биноан айбдорга энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдордаги жарима жазосини тайинлади. Ҳужжатларда кўрсатилмаган 494,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги салкам 4 кг олтин давлат эгалигига ўтказилди.
 
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан