Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рухсат этилмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарликка тортиш механизми ишлаб чиқилмоқда
12.09.2018 13:16,  
4

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш, сув муҳофаза зоналари тартибига риоя этишни таъминлаш, мазкур соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг масъулиятини оширишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликда рухсат этилмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлик учун шахсларни жавобгарликка тортиш механизми мавжуд эмас. 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ноқонуний ташлаш бўйича 13,1 мингта (2017 йилда – 6,3 мингта) ҳолат аниқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга рухсат этилмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларни ташлаш, суюқ чиқиндиларни тўкканлик учун жавобгарликни оширишни назарда тутувчи норма киритиш режалаштирилмоқда.

Қирғоқ бўйида жойлашган, ўзбошимчалик билан қурилган объект ва иншоотлардан дарё ва сой ўзанларига маиший ва бошқа чиқиндилар, шу жумладан, оқова сувлар ташланмоқда. Бунинг оқибатида, бевосита инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга хавф туғилмоқда. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, биргина Ғиждувон туманидан оқиб ўтувчи Пермас, Қалқонрўд каналлари ва Мавланиён коллекторлари сув муҳофаза зоналарида аҳоли ва ташкилотлар томонидан 50 дан ортиқ уй-жой, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар бунёд этилган.

Тадбирда сув муҳофаза зоналарида бу каби ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш, аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш сув ресурслари муҳофаза қилишга, ҳудудларда санитар ҳолатни янада яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбирда, шунингдек, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ундан тежамкорлик билан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан