Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенатор бўлди

14.09.2018 | Ўзбекистон | 2670

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта мажлислар залида Тошкент шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда 330 дан ортиқ депутатлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов олиб борди.

Йиғилиш кун тартибида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида сайлаш масаласи муҳокама этилди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенат аъзоси этиб сайланди.