Россияда чақалоғини сотаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

14.09.2018 | Жаҳон | 2382

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси тергов органлари томонидан ўзбекистонлик 27 ёшли аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши материалларига кўра, бу аёл 2018 йилнинг 12 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳрининг Кораблестроители кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида 2018 йил 7 сентябрь куни туғилган ўғлини 208 минг рублга харидор сифатида ўзини таништирган, тезкор-қидирув тадбирида қатнашаётган полиция ходимига сотаётган пайтида қўлга олинган.

Гўдак тегишли болалар муассасасига топширилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.