Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ҳиндистонда ҳам янги атом электр станцияси қурмоқчи
14.09.2018 19:04,  
7

Россия бош вазир ўринбосари Юрий Борисов Ҳиндистонда атом электр станциясини қуриш учун янги майдон ажратиш масаласи муҳокама қилинганлиги маълум қилди.

“Биз россия дизайни бўйича атом электр станцияларини қуриш ва фойдаланишни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик қилишни давом этамиз, навбатдаги бундай станцияни қуриш учун янги майдон ажратилиши муҳокама қилдик”, - деб таъкидлади журналистларга Борисов икки томонлама ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида.

Россия-Ҳиндистон иқтисодий ҳамкорлигининг йирик объекти “Куданкулам” атом электр станцияси ҳисобланади. Россия иштирокида станциянинг биринчи иккита энергия блоки қурилган ва ишга туришилган.

Шу йил июн охирида “Куданкулам” АЭС учинчи блокини қурилиши учун асосига бетон плитасини қуйиш маросими ўтказилганди. Бу АЭСнинг қурилиш ишларининг иккинчи босқичи бошланиши ҳисобланади.

2014 йил декабрида Москва ва Дели Ҳиндистонда Россия технологиялари бўйича энергия блокларини  қуриш бўйича стратегик ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзоланганди.

Ҳужжатда Ҳиндистонда Россия иштирокида қуриладиган янги АЭС блоклари режалари акс этган. Стратегик мақсад – Ҳиндистонда 20 йил ичида Россия дизайни бўйича камида 12 та блок барпо этишдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан