Александр Лукашенко Минскка жўнаб кетди

14.09.2018 | Ўзбекистон | 2288

Александр Лукашенко мамлакатимизга ташрифини якунлаб, Минскка жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Беларусь Президенти 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Асосий музокаралар 13 сентябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтди.

Ўзаро музокаралар якунида икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида давлатлараро, идоралараро, ҳукуматлараро келишувлар ва соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, қишлоқ хўжалиги, технология, ҳарбий-техник, ташқи ишлар ва савдо бўйича 19 та ҳужжат имзоланди.