Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Туркманистонни дунёдаги энг "шармандали" давлатлар рўйхатига киритди
15.09.2018 14:30,  
16

БМТ Туркманистонни халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан БМТ билан ҳамкорлик қилган фуқароларини таъқиб қиладиган «шармандали» мамлакатлар рўйхатига киритди.

Рўйхатга 38 та давлат қайд этилган бўлиб, Туркманистон рўйхатнинг 38-поғонасидан жой олди.

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш мазкур ҳисобот ҳақида гапирар экан, БМТ билан ҳамкорлик қилаётган алоҳида шахсларни жазолаш «шармандали амалиёт» ҳисобланишини ва унга барҳам бериш лозимлигини таъкидлади.

1992 йилдан бери БМТ аъзоси бўлган Туркманистон ташкилот тузилмалари билан мустахкам ҳамкорлик қилиш, шуниндек ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни, жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга амал қилишдан манфаатдор эканлигини айтиб келади.

Шунга қарамай Туркманистон халқаро ташкилотлар ҳисоботларида йилдан йилга инсон ҳуқуқлари борасида жаҳондаги энг ёмон мамлакатлар рўйхатида қайд этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан