Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Узоқ давом этувчи стресс хотира йўқолишига олиб келиши мумкинлиги аниқланди
15.09.2018 14:57,  
17

АҚШнинг Огайо университети олимлари сичқонларда ўтказилган бир қатор тажрибалар давомида узоқ давом этувчи стресс ва фазовий хотиранинг ёмонлашиши ўртасида яқиндан ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлашди.

Тадқиқот раҳбари Жонатан Годбунинг тушунтиришича, олимлар тажрибада синалган сичқонларни аввал улар чиқишни топишлари керак бўлган лабиринтга жойлаштиришган. Сичқонлар йўналишни эслаб қолиб бу вазифани бир неча бор бажара олганларидан кейин уларни стресс ҳолатига дучор қилганлар: уларнинг ёнига йирикроқ ва тажовузроқ альфа-эркак сичқон қўйилган.

Олимлар сичқонларда каттароқ бегона сичқон билан тўқнашиш оқибатида стресс даражаси ошгани, улар талмовсираб қолишгани, лабиринтдан чиқиш йўналишини эслай олишмагани, чиқиш тешигининг жойлашган ўрнини топа олишмаганини аниқлашган. Тажовузкор сичқоннинг таъсирига учрамаган сичқонлар эса чиқишни топишда хатога йўл қўймаган.

Тадқиқотчилар фазовий хотиранинг ёмонлашиши бош миядаги муайян ўзгаришлар билан кечишини аниқладилар. Олимлар томонидан топилган макрофаглар – иммун ҳимоя ҳужайралари иммун тизимининг узоқ давом этувчи стресс омилига жавоби билан чақирилган яллиғланишга реакция белгиси бўлиши мумкин. Олимларнинг айтишича, сичқонлардаги бу четлашиш 28 кун ичида йўқолган. Яллиғланишга қарши дорилар сичқонларда стрессдан кейинги депрессиянинг пайдо бўлиши вақтига сезиларли таъсир кўрсатмаган, бироқ даволаш эвазига хотиранинг тезроқ яхшиланишига эришилган.

Тадқиқотнинг бу натижалари олимларни стресс омили оқибатида хотирада муаммолар пайдо бўлиши айнан иммун тизимининг стрессга жавоби билан боғланганлигига иқрор қилди.

Олимларнинг фикрича, уларнинг бу йўналишдаги кейинги илмий ишлари нафақат стресс ва у билан кечувчи жараёнлар, балки ҳар кунги ҳаёти хавотир, депрессия ва бошқа ҳиссий бузилишлар билан боғланган одамлар учун стратегияни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан