Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австралияда мевалар ичидан игналар чиқмоқда
18.09.2018 14:20,  
15

Австралияда Янги Ғарбий Уэльс штати полицияси банан ва олма ичида игналар аниқланганлиги ҳолати бўйича терговни бошлади.

7 News Sydney телеканал маълум қилишича, Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи аёл олма ичида игналар борлигини аниқлаган. Аёл зудлик билан полицияга мурожаат қилган.

“Бундай бўлиши мумкин эмас, ахир олмада-я, мен қулупнай ичида игна чиққанлиги ҳақида хабарни ўқигандим. Шундан кейин мен огоҳ бўлиб, қизларимга қулупнайни кесиб берарди. Энди олма ичида игна топишни айтинг...”, - деди аёл.

ОАВлар маълумотларига кўра, Янги Ғарбий Уэльс ҳуқуқ тартибот органлари Сидней яқинида жойлашган дўконлардан бирида банан ичида игналар аниқланганлиги ҳолати бўйича шикоятларни текширишмоқда.

Бундан аввал, Австралиянинг камида 7 та қулупнай етказиб берувчи корхона маҳсулотларида игналар аниқланган. Ҳукумат истеъмолчиларга мевалари кесиб ейишни тавсия қилган. Жиноятчиларга камида 10 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

News.com.au портали маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 6 та штат ҳудудида меваларда 20 дан ортиқ игналар аниқланганлиги ҳолатим бўйича тергов қилинмоқда. Биринчи ҳолат ўтган ҳафтада рўйхатга олинган. Унда 21 ёшли йигит ичида игна бўлган қулупнайни ютиб юборганлиги туфайли Брисбенда шифохонага ётқизилган.

Австралиянинг Квинсленд штати ҳукумати бу жиноятчиларни ушлашга ёрдам берганларга 70 минг доллар мукофот берилишини ваъда қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан