Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan кунлик авто контрактацияни 6,6 баробарга оширди
19.09.2018 14:47,  
29

GM Uzbekistan компанияси 2018 йилнинг январь—июль ойларида машина олди-сотдиси бўйича кунига ўртача 489 та шартнома расмийлаштирган бўлса, сентябрь ойида бу кўрсаткич 3351 тага чиққан. Яъни, «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов айтганидек, кунлик контрактациялар сони 6,6 баробарга ошган.

Ўз-ўзидан, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошган. Умурзоқовнинг «Газета.уз»га берган интервьюсида маълум қилишича, GM Uzbekistan бу йил 220 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи — бу ўтган йилги кўрсаткич (140 247 дона автомобиль)дан 157 фоизга кўп. Масалан, 2018 йилнинг август ойида 16,8 минг дона машина ишлаб чиқарилган бўлиб, бу аввалги ойлардаги ўртача кўрсаткичдан 120 фоизга кўп. Сентябрда 23,3 минг автомобиль ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Шавкат Умурзоқовнинг қайд этишича, Асакадаги автозавод бугунги кунда суткасига 22 соат ва тўлиқ қувват билан ишлаяпти. Маълум бўлишича, завод авваллари суткасига 8—11 соатдан ишлаган. Автомобиль таннархини камайтиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. «Бугунги кунгача бир автомобилга кетадиган харажатлар 10 фоизга камайтирилди. Яна 10—15 фоизга камайтиришни кўзлаяпмиз», — деди Умурзоқов.

2018 йил якунлари бўйича энг талабгир автомобилларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Damas/Labo автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга — 41,1 донагача ошиши кутиляпти. Malibu ишлаб чиқариш ҳажми октябрдан беш баробарга, ноябрдан эса 10 баробарга ошади (ойига ўртача 194 донадан 2200 донагача).

Яна бир қизиқ факт — автомобиль сотувидан январь—июль ойларида ҳар куни ўртача 41,7 миллиард сўм тушган бўлса, сентябрнинг ҳар кунида ўртача 126,5 миллиард сўм тушяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан