Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея етакчиси Трампга КХДРнинг янги баёнотини етказиб беради
20.09.2018 20:08,  
3

Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Ин сўзларига кўра, у АҚШ президенти Дональд Трампга КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг янги баёнотини етказиб беради.

“Яқинда мен АҚШга бораман ва президент Доналд Трамп билан учрашув ўтказаман. Мен у билан денуклеаризация бўйича Корея саммити якуний ҳужжатида акс этмаган томонлар ҳақида суҳбатлашишни режалаштирганман. АҚШ КХДРга ўз баёнотини биз орқали юбормоқчи. Президент Трамп билан учрашганимда, бу вазифани амалга ошираман”, - деди Мун Чжэ Ин КХДР ташриф якуни бўйича матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, денуклеаризация жараёни барча тафсилотлари АҚШ ва КХДР етакчилари ўртасида муҳокама қилиниши зарур.

Мун Чжэ Ин 18-20 сентябрда КХДРга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказди.

Учрашувлар якунида Корея ярим оролида ядровий қурол ва уруш хавфидан қутулишга қаратилган  интилишларни давом эттириш бўйича қўшма баёнот имзоланди.

Тўқнашувларни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар икки давлат мудофаа вазирлари имзолаган битимда ўз аксини топди. Мун Чжэ Ин эса президент Ким Чен Инни яқин вақтларда Сеулга таклиф қилди. КХДР етакчиси бу таклифни қабул қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан