Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон ҳукумати мусулмонларга «талоқ» орқали ажралишни расман тақиқлади
21.09.2018 00:48,  
17

Ҳиндистон ҳукумати мусулмонларга “талоқ” орқали ажралишни тақиқлади ва бу жараённи жиноятлар тоифасига киритди дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Ҳукумат томонидан 19 сентябрда қабул қилинган қарорга асосан хотинига “талоқ” берган эркаклар бундан буён уч йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Ҳужжатга асосан, “талоқ” олган аёл полицияга ариза билан мурожаат қилган ҳолатда жиноят иши очилади.

Ўтган йилнинг августда Ҳиндистон Олий суди «талоқ» деган сўзни айтиши билан ажралиш мусулмон аёлларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузади, деб ажрим чиқарган ва ”талоқ”ни тақиқлаган эди.

Олий суднинг мана шу ажрими ортидан Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси 2018 йилнинг декабрь ойида қонун қабул қилган. Бироқ бу қонун Юқори палата томонидан шу кунгача ҳам тасдиқланмагани муносабати билан ҳукумат қарор чиқаришга мажбур бўлди.

Мазкур қарор президент томонидан имзоланса, қонун кучига эга бўлади. Маълумотда айтилишича, Олий суд ажрим чиқарганидан бошлаб то шу кунгача Ҳиндистонда 201 эр хотинига «талоқ» берган.

Танқидчилар уч талоқ ва кўпхотинлик ҳиндистонлик мусулмонлар олдидаги асосий муаммолар эмаслигини таъкидлашмоқда. “Бутунҳиндистон шариат қонунчилиги идораси” 1972 йилда ташкил этилган нодавлат диний ташкилот бўлиб, ҳукуматнинг ислом шариати қонунларига аралашишини қоралаб келади. Ташкилот ҳиндистонлик мусулмонларга ислом қонунчилиги бўйича таълим бериш билан шуғулланиб келади.

“Ҳинд муслималари ҳаракати” ўтган сўровномада иштирок этган 4 710 нафар аёлларнинг 90 фоизи уч талоқ бекор қилинишини исташини маълум қилган. Ҳиндистонда давлат томонидан мусулмонлар ўртасида уч талоқнинг қўлланилишига оид расмий тадқиқот ўтказилмаган. Статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистонлик мусулмон оилаларда ажрашиш кўрсаткичи ҳиндуийлик эътиқодидаги аҳоли билан солиштирганда камлигини кўриш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан