Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича комиссия тузилди
21.09.2018 12:59,  
14

Ўзбекистон президенти қарори билан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан